//АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР РАҚАМЛАРДА ҲАМ ЎЗ ИФОДАСИНИ ТОПМОҚДА

АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР РАҚАМЛАРДА ҲАМ ЎЗ ИФОДАСИНИ ТОПМОҚДА

Ўзбекистон сайёҳлик кўлами ва тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёдаги етакчи ўринлар қаторида туради. Бугунги кунда мамлакатда туризм индустриясини янада ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, келаётган хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Яқинда кўҳна Кеш марказида жойлашган “Чорсу” мажмуасида янги ташкил этилган Миллий санъат галереяси ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоятдаги ваколатли вакили, вилоят ва Шаҳрисабз туман ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган галереяга республиканинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган дизайнер-модельерлар, шаҳрисабзлик ҳунармандлар таклиф этилди. Ушбу галерея Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ташкил этилган бўлиб, унинг фаолиятидан кўзланган асосий мақсад вилоятга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш, хорижий сайёҳларга Шаҳрисабз қадимий ҳунармандчилигининг асл намуналарини намойиш этиш, шаҳрисабзлик ҳунармандлар брендини яратишга қаратилган. Шу билан бирга, мазкур галерея ёш ҳунармандлар  учун ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш маскани бўлиши ҳам кўзда тутилган.

Вилоятнинг туристик хизмат курсатиш хажмини кенгайтириш максадида янги йуналишлар ҳам қамраб олинмокда. Хусусан мутахассис кадрлар тайёрлаш масаласида ҳам. Бу борада Шахрисабз озик овкат ва маиший хизмат кўрсатиш касб – ҳунар коллежида туризм хизматлари менежери йуналиши ташкил этилди. Хар йили 30 нафар ёшлар мазкур булимга кабул килинмокда. Утган йилдан бошлаб мехмонхона ва ресторан хизмати менежери мутахассисликлари буйича кабул эълон килинди. Шунингдек, Карши давлат университетининг тарих факулътети кошида туризм булими ташкил этилган булса, Карши маданият коллежига маданият ва туризм коллежи макоми берилди. Қашқадарё вилоятида 2016-2017 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш дастури тасдиқланган бўлиб, унга кўра, ҳар ҳар бир туманда ички турузмни ривожлантириш, соҳа вакилларининг малакасини ошириш, уларнинг бу борадаги фаолиятини янада такомиллаштириш кўзда тутилган. Вилоятда туризм сохасини янада ривожлантириш максадида 2017-2018 йилларга мулжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилди. Халкаро сайёхлик кургазмасини ташкил этиш, сайёхлик йуналишларига хорижий инвестицияларни жалб этиш буйича ҳам истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Ўз ўрнида маданий мерос объектларини сақлаш ва фойдаланиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар мамлакатимизда туризмни ривожлантириш учун қулай имкониятлар яратмоқда. Вилоятдаги 927 та маданий мерос объектини муҳофаза қилиш борасида изчил ишлар олиб бормоқда.

ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Шаҳрисабз шахридаги 18 та тарихий ёдгорлик ва мажмуалар қайта чирой очди. Бугун бу ерга келувчи сайёҳлар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Амалга оширилаётган ишлар рақамларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Агар 2004 йилда вилоятда бор-йўғи 4 та туристик ташкилот ва меҳмонхона фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунда улар сони 30 тадан ошди.

Ҳа, қадриятлар, бой маънавий ва маданий меросни дунёга кўз-кўз қилиш мақсадидаги амалга оширилаётган бу каби хайрли тадбирлар Республиканинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам туризмни янада ривожлантиришда ижобий самара бермоқда.

 

Mavzuga doir  ТОШДАГИ СИР-СИНОАТ ЁКИ ШИФОБАХШ «КЎКТОШ» ҲАҚИДА