//Шаҳрисабз ҳақида

Шаҳрисабз ҳақида

 

Абдушукур Огалик масжиди XV асрда курилган шахар хаммоми ёнида жойлашган. Ёдгорлик 90-100 йил олдин курилган. Масжид Шахрисабзда яшаб утган Абдушукур деган бир бой томонидан курилган, шунинг учун хам  Абдишукур Оголик масжиди деб аталади. Ушбу масжид мажмуа сифатида курилган булиб гумбазли хогако олди ва ён тарафлари накшинкор уйма устунлар билан уралган. Айвон жануб ва шумол томондан хужралари бьулган. Хозиргши кунда шимол томонидаги хужралари сакланиб кеолган. Масжид тулик пишик гиштдан курилган булиб умумий баландлиги 12,7 мни ташкил килади. Масжид устки кисми гумбаз холатда курилган. Давлат ёдгорликларни саклаш руйхатига ва ЮНЕСКОнинг умуминсоний кадриятлар китобига киритилган.

Масжидни архитектуравий курилиш жихати 1949-1954 йиллаврда тулик укиб урганилди, бу урганишлар шуни курсатдики бино жудаям эски кадимий бино устида курилган, археология казишма ишларида масжид ён атрофлари хужралариёнидан бир канча майолика кошинларини булакчалари топилди, бу кошинлари булакчалари эса Ок сарой мажмуаси майолика кошинларига тугри келди. Кейинги даврларда масжид хужралари бир канча ишларда фойдаланилган.

Хозирги кунда шахарда кенг куламда ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда ва масжитда хам таъмирлаш-тиклаш атроф мухитларини кукаламзорлиштириш ишлари олиб борилмокда.

Масчид хозирги вактда Ислом маданят марказига айлантирилмокда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Абдушукур Огаллик масчиди олдинги холати.

 

 

 

 

Абдушукур Огаллик масчиди олдинги холати.

 

 

 

 

 

 

 

Абдушукур Огаллик масчиди хозирги холати.

 

 

 

 

 

 

  1. Коба карвонсаройи.

 

XV аср охири XVI аср бошларида курилган, шахарда жойлашган хамма тарихий ёдгорликни уртасида жойлашган. Бу карвонсарой бозор якинида жойлашган булиб, шахар ичидан утувчи хамда бозорга келувчи карвонлар тухтайдиган жой булиб хизмат килган. Бу карвонсарой мехмонхона сифатида хам бир оз вакт фойдаланилган. Узбекистон Республикаси  мустакилликка эришгандан сунг  карвонсаройда жуда катта таъмирлаш, тиклаш ишлари  бажарилди. Карвонсарой бугунги  кунда халк хизматида. Давлат ёдгорликларни саклаш руйхатига ва ЮНЕСКОнинг умуминсоний кадриятлар китобига киритилган.

Коба карвонсаройи ХУ аср охири ХУ1 аср бошларида курилган булиб шахарда жойлашган хама тарихий ёдгорликни уртасида жойлашган. Бу карвонсарой бозор якинида жойлашган булиб шахар ичидан утувчи хамда бозорга келувчи карвонлар тухрайдиган жой булиб хихмат килган. Бу карвонсарой мехмонхлна сифатида хам бир оз вакт фойдаланилган. Карвонсарой узини курилиши жихатидан ката ахамиятга эга у тугри бурчакли холатда курилган булиб уртасида катта ховлиси булган. Коба туртбурчак шакликурилганлиги учун Коба деб аталган булиши хам мумкин. Бино бир каватли хужраларнинг устки кисмларида гумбазлари булган, деворлари калин холатда.  Бинонинг юза кисмида безаклари булган лекин бизнинг давримизга кадар сакланиб колинмаган. Аслида Коба карвонсаройида 14 дона хужра булиб хозирги вактда 30 дона хужрани ташкил килади.  ХУ-ХУ1 асрларда бозорга якин булганлиги сабабли карвонсаройда утиб кайтувчилар дам олишган.     Узбекистон Республикасида мустакиллик шарофати билан тарихий обидаларни таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмокда. Хозирги вактда Шарк ва Гарб томонларга олидинги безакларига мос келган майоликалар билан безатилган, ер майдонлари тулик таъмирланиб охаклик тош ёткизилган. Кириш кисмидаги дарвозаси чинор ва ёнгок дарахтларидан ишланган,

 

Коба карвонсаройи олдинги холати.

 

 

 

Коба карвонсаройи масчиди хозирги холати.

 

 

  1. Малик Аштар масжиди

 

Малик Аштар масжиди шахарнинг Ипак Йули кучасида жойлашган ва Коба карвонсаройининг рупарасида. Малик Аштар масжиди Шахрисабзнинг кадимий тарихий кисмида жойлашган булиб 1911 йилда курилган Малик Аштар масжиди 1917 йилга кадар мактаб мадраса тиловат килинадиган жой хисобланган . Масжид шаркий кисмида кичкинагина кабристон булган махаллий ахолининг маълумотига кура бу кабристонда Малик Аштар номли бир кишининг жасади куйилган, шунинг учун хам масжиднинг номи Малик Аштар булиши мумкин. Яна бир бошка маълумотга караганда У11-У111 асрларда арабларга карши курашда Муканна бошчилик килган. Муканнанинг хам тахаллуси  Малик Аштар булган, маъноси бир кузли одам. Бу Малик Аштар хам араблар билан жангда вафот этади ва жасади Шахрисабзнинг шаркий кисмида куйилади. Балки манна шу Малик Аштарнинг номи хам масжиднинг номи билан аталиши мумкин.

1917 йиллардан кейин масжидда бир канча ишлар олиб борилди.  Масжид бир канча хужралар ва айвонлари билан ажралиб туради. Хозирги даврда масжид махалла гузар масжиди булиб масжидда беш махал номоз укилади ва жума кунлари жомий масжиди сифатида хам фойдаланилади.

Айни кунларда масжидда таъмирлаш тиклаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда. Узбекистон Республикаси мустакилликка эришгандан сунг  масжидда жуда катта таъмирлаш, тиклаш ишлари  бажарилди. Масжид бугунги  кунда халк хизматидадир. Малик Аштар масжидини Давлат ёдгорликларни саклаш руйхатига ва ЮНЕСКОнинг умуминсоний кадриятлар китобига киритилган.

 

Молик Ажтар масчиди олдинги холати.

 

 

 

 

 

 

Молик Ажтар масчиди олдинги холати.

 

 

 

Молик Ажтар масчиди хозирги холати.

 

 

  1. Оксарой мажмуаси.

 

        Оксарой мажмуаси 1380 йил Амир Темур томонидан курилган. Оксарой улугворлик, махобатли, саройлардан бири булган. Амир Темур Хоразмни усталарни олиб келиб, Шахрисабзга сарой курилиш буюртирилади. Сарой 24 йил давомида куриб битказилган. Мухташам бино хозирда кираверишдаги пештокнинг бир- биридан ажралган икки асоси сакланиб колган. Оксарой кириш пештоки Урта Осиёдаги энг йирик пешток булиб, унинг равок оралиги 22,5 метр. Оксарой деб аталишига сабаб унинг ранги эмас. Балки унинг гузаллиги ва угулворлигидадир.

Шахарнинг шимоли-гарбида хоким кароргохи жойлашган, Шахрисабзни жанубдан шимолга кесиб утадиган куча манна шу кароргохга келиб такалган. Бу кароргохнинг номи Ок Сарой .Бинонинг  бунёд  этилиши Амир  Темурнинг 1379 йилда  Хоразмга   туртинчи  юриш  килган  пайтга  тугри  келади. Хоразмнинг маркази Урганч  кулга  олингандан  сунг Абдураззок Самаркандийнинг  ёзишича «Темур  ишга  ярокли барча одамларни Хоразмдан Мовароуннахрга кучириб, Кеш-шахрига жойлаштириш хакида  фармон берди». Шарофиддин Али Яздийнинг хабар  беришича кучирилган машхур олимлар,муллалар,куръон билимдонлари ва  турли касбдаги  хунармандлар эди.Булар  орасида  курувчи  мутахасислар хам  бор эдики, улар Темурнинг буйругини Кешда янги  сарой  бунёд этишда купчиликни ташкил этадилар.Шунинг  учун  хам Абдураззок Самаркандий «хоразмлик усталар баланд Сарой бино этдиларки, хозирги  кунда у  Ок Сарой номи  билан аталади». деб маълумот  беради.

Оксарой мажмуаси 1380 йил Амир Темур томонидан курилган. Оксарой улугворлик, махобатли, саройлардан бири булган. Амир Темур Хоразмни усталарни олиб келиб, Шахрисабзга сарой курилиш буюртирилади. Сарой 24 йил давомида куриб битказилган. Мухташам бино хозирда кираверишдаги пештокнинг бир- биридан ажралган икки асоси сакланиб колган. Оксарой кириш пештоки Урта Осиёдаги энг йирик пешток булиб, унинг равок оралиги 22,5 метр.

Уз даврида умумий  баландлиги 70 метрга якин булган Ок Сарой биносининг хозирги кунда сакланиб колган колдиги 38 метр, сакланиб колган кириш пештокининг иккита улкан устуни сирланган мазоика ва бетакрор уйма накшлар билан безатилган.Бу ердаги геометрик  ва табиий  накшлар 7 хил булиб, халк орасида «хафт ранг» деб номланади.

Сарой  курилиши 1380 йилда бошланиб 1404 йилда курилиш  ишлари якунланган. С.К.Кабанов ва Г.А.Пугаченко маълумотларига караганда  1936 йили Ок Саройда олиб  борилган казишмалар пайтида шаркий  устунининг жанубий  томонидан сатх очилган.  У ердан топилган кошинлар Каршилик уста Али томонидан бунёд этилган Шохизинда макбараси кошинлари  услубида тайёрланган. Хозирги кунда Ок  Саройга  кириш кисмини иккита устуни ва ховлидаги безакли поллар сакланиб колган.Тарихий маълумотларда айтишилича ,хатто 1707 йилда хам Ок Саройнинг пештоки тагида Бухоро хони Убайдуллохон  тож кейиб тахтга утирган , бу маълумот хам уша вактда хали пешток бутун эканлигидан далолат беради .ХУ111 асрнинг 60-йилларида Ок Сарой Шахрисабз бекининг урдасига кушилиб кетган эди . Узбекистон Республикаси мустакилликка эришгандан сунг  мажмуада жуда катта таъмирлаш, тиклаш ишлари  бажарилди. Сарой бугунги  кунда халк хизматидадир.

Узбекистонда Мустакиллик  шарофати билан Ёдгорликнинг асл киёфасини бузиб турган кейинчалик  курилган бинолардан халос этилди, пештокининг изораси  тикланди ,хамда ёдгорлик территорияси ободонлаштирилди . Оксарой деб аталишига сабаб унинг ранги эмас. Балки унинг гузаллиги ва угулворлигидадир.

 

Ок Сарой мажмуаси олдинги холати.

 

 

 

Ок Сарой мажмуаси хозирги холати.

 

  1. Дорут-Саодат мажмуаси

 

Хазрати Имом жоме масжиди 1868- йил Бухоро хони Музаффархон томонидан курилган. Масжид хозирги вактда Шахрисабздаги энг ката жоме масжидлардан, 5 вакт намоз укиладиган масжид хисобланади. Узбекистон Республикаси мустакилликка эришгандан сунг  масжидда жуда катта таъмирлаш, тиклаш ишлари  бажарилди. Масжид бугунги  кунда халк хизматидадир. Амир Темур ер ости дахмаси 1380 йилда Амир Темур томонидан курдирилган. Амир Темур отаси, устози, угиллари, кариндош уруги дафн этилгандан сунг узи учун хам ер отс дахмаси курдирган. Жахонгир макбараси 1380- йил Амир Темур томонидан бунёд этилган. Ёш вафот этганлиги учун Амир Темур шахзода учун махобатли макбара курдиради. Макбара Хоразм усталари томонидан бунёд этилган булиб, ганжли макбара хисобланади. Макбарани курилиши 24 йил давом этирилган.

Бу ерда Х1У-ХУ асрларда йирик макбара мажмуалари буён этилди, мана шу мажмуалардан бири  Доруссаодат мажмуасидир . «Доруссаодат»- маъноси « давлатмандлар сароий» демакдир,бинобарин, унинг исми жисмига монанд булиб , бу ерга хукмдор зотлар ва уларнинг оила аъзолари дафн этилганлар .Шарофиддан Али Яздий «Зафарнома» китобида 1394 йилди вокеаларни баён этиб ёзишича , Темур Шахрисабзда махсус бино курилсин,унда уз угли –«амирзода Жахонгир»ва бошка «амалдор ва бузрукворлар»нинг дахмалари куйилсин деб фармон берган . Доруссаодат мажмуаси энг улкан сарой булиб буйи  карийиб 70 метр,эни эса 50метр ташкил килган . Кириш йули  худойихона (ёки саройга ) ундан кок уртадаги Темурга мулжалланган ер ости саганаси жойлашган бинога олиб боради .Хонанинг муюлишидаги  узун йулакдан  бориб турли- туман зиёфатлар утказиладиган ён  хоналарга утилади .Бу улугвор бино  Абдуллахон 11 нинг ХУ1 асрнинг иккинчи ярмида килган хужумаридан  бирида вайрон булган  Доруссаодат мажмуасининг вужудга келишида  Жахонгир макбараси  асос булган .

Жахонгир Мирзо Амир Темурнинг энг катта тунгич угли булиб 1356 йилда тугилиб 1376 йилда 20 ёшида бевакт вафот этади . Унинг вафоти хакида  манбаларда хар хил маълумотлар, бир канча ривоятлар, келтирилган. Манбааларнинг бирида  унинг жангда вафот этиши ,касаллик туфайли вафот этиши ривоятларнинг бирида эса куйидагича таъкидланади : Темурнинг икки угли Жахонгир билан Умаршайх Мирзо бирга усиб улгайишади. Кунлардан бир куни Самаркандлик Хужа Абдуллонинг кизи Сокинабонуни куриб колишиб бирваракайига кунгил куядилар ,шунинг натижасида ака-ука уртасида низо пайдо булади .Жахонгир Мирзо кулини конга буяб Сокинабонуни улдиради .Отаси Темур газабланиб угли Жахонгирни зиндонга солади .Хар хил йуллар билан Жахонгир Мирзо зиндондан кочиб Балх шахрига яъни тогаси Барокхон  олдига кетади .Темур халкка бемаврид солик солишларга катъиян карши булган ва бир канча солик туловларидан халкни озод килган .Барокхон  эса аксинча соликлар туловини купайтирган . Темур Барокхоннинг  бундай килишини билгач, элга тушган солиг туловларини узи тулойди, хаттоки, хотинининг  тилла-кумуш зеб-зийнатларини хам кушиб топширади. Барокхон эса синглисининг зеб-зийнатларини таниса хам кайтариб бермай хазинага олдиради .Ана шу вокеа Темур билан Барокхон уртасида низо пайдо булади .Жахонгир Мирзо тогоси Барокхон ёнига нажот истаб борганида уни у ерда ажал кутиб турганини билмайди.Барокхон Темур билан низоли булгани учун хам уни хийла билан чавоклатиб улдиради.Бир жангда Барокхон куркоклик килади,Жахонгир хам ана шу жангда иштирок этиб ,узининг мардлигини ва жасурлигини курсатиб тогасини улим чангалидан куткариб колади,лекин орадан вакт утиб анна шу тогаси узининг котили булишини хаёлига хам келтирмаган эди . Жахонгирнинг  чакки  босган кадами халокат билан якун топади . Жахонгирнинг жасади бутун Темур саройининг катта мотам маросимидан кейин Балх шахридан Шахрисабзга олиб келинади .Бир неча йилдан сунг мархум шахзода шарафига меъмор усталар «ором олсин» деб унга жуда салобатли  бино дахма курганлар .Жахонгир макбараси курилаётган вактда тахмон ва гумбазнинг даставвалги  курилиши  тузилган ички томондан ганчли мукарнас безак билан бекитиб куйилган эди , унинг колдиклари ханузгача сакланиб колинган .Макбара уз даврида туртта гумбази билан машхур булган .Хозирги вактда учта гумбаздан иккитаси сакланиб колган, ички ганчли гумбази эса  вакт утиши билан бузилиб кетган .Ички гумбаз канослари остида зангори буёк билан : «Доно эзгу ният билан харакат килади, нодон эзгу ният билан кутиб туради» деган угитлар  битилган . Узбекистонда Мустакиллик шарофати билан макбарада жуда катта таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилди .

Mavzuga doir  STIR berish va boshqa talab yuqori xizmatlar 1-sentyabrdan barcha DXMlarda ko‘rsatiladi

Амир Темурнинг иккинчи угли  Фаргона вилоятининг хокими Умаршайх тарихчиларнинг ёзишича 1394 йил Богдод якини Курдистондаги Хурмуту калъасини ишгол килиш пайтида 38 ёшида халок булган .Амир Темурнинг хаётномаси булган «Зафарнома» да шундай хикоя килинади; « Шайхзода Умаршайх Осурд окил ва доно баходир эрди.Сохибкирон ани форс вилоятида  мухолифлардан калъаларни  фатх эрди .Ва шахзода  черики билан Шуристон йулидан юриб , Курдистондан  утиб, йулда бир калъага  еттиким ,ани Хурматур дер эрдилар ва оз киши анда бор эрди .Шахзода тафарруф килмок учун ул калъага якин келди ва бир нодон бадбахти  калъадин ук отиб,казодин ул ук шахзода Пирмухаммад ва беклари хайрон колиб хеч чора тапмадилар».

«Зафарнома»да хикоя килинишича , Умаршайх Мирзонинг жасади дастлаб Шерозга келтирилгандан сунг Кешга олиб келинган. Умаршайх Мирзонинг угли Амирзода Пир Мухаммад  амир ва уламолар билан бирга отасининг тобутини Шерозга олиб келиб вактинчалик кабрга куядилар ва анча вактдан сунг тобут Кешга олиб келиниб Сохибкурон курдирган янги макбарага куйилади .

«Бобурнома»да хам  Амир Темур фарзандларининг кабри  ана шу хилхонага куйиганлиги тилга олинади . Умаршайхни кабри Жахонгир макбараси билан  21,5м ораликда ,яъни , унинг жанубида симметрик тарзда жойлашган . Кабрнинг усти узига хос  кичик гумбаз билан ёпилган , ер ости кабри унча чукур эмас , ер сатхидан атиги 3 м пастда жойлашган .Жахонгир Мирзо кабри каби  4,5х4,5м дан  иборат . Мармар кабр тошларнинг ички тузилиши ва уларнинг ишлатилишига караганди бу макбара хаким Термизий  макбарасига жуда ухшаб кетади .

Мироншох  Амир Темурнинг  учинчи  угли булиб у 1366 йил таваллуд топган . Уз даврининг мавжуд таълим тарбиясини пухта эгаллаган Мироншох отасидан  жасурликни ва каттиккулликни  мерос килиб олганди . Мироншох 14 ёшида  Хуросон хокими килиб тайинлангач , бу борада  катта тажрибага эга булди .Орадан олти йил утгач , Темур уни  махсус фармон билан «Румдан то Хамадонгача ,Багдоддан то Дарбандгача» булган улкаларнинг ноиби килиб тайинлади .Унинг кул остида  Арманистон, Ирок,Гуржистон,Озарбайжон,Курдистон ва гарбий Эрон каби улкалар кирарди . Мироншох отасининг буйруги балан бир канча гарбий юришларга иштирок этди ва лашкарбошилик кобилиятини намойиш килди . Шарофиддин Али Яздийнинг гувохлик беришича Мироншох 30ёшида 1396 йилнинг куз ойларида ов пайтида отдан йикилган  ва натижада мияси каттик лат еб аклий заифликка  дучор булган . Тарихий манбаларда Мироншох тугрисида бир-бирига зид маълумотлар учрайди ,Испания киролининг  Самаркандга ташриф буюрган элчиси Рюи Гонзалес де Клавихо ,Абдураззок Самаркандий, Мирхонд каби тарихчилар Мироншох касалликка чалингандан сунг  купгина  бузгунчилик ва шафкатсизликлар  килганини ёзиб колдирганлар .Тарихчи  биограф Давлатшох Самаркандийнинг  ёзишича,шоир Камол Хужандий  1393 йилда то 1403 йилгача Табризда яшаган пайтида Мироншох унга куп яхшиликлар килганини ёзган. Лекин у хукумронлик килган мамлакатлардаги  узлуксиз норозиликлар хеч тухтамаганлиги учун Мироншох бу норозиликларни шафкатсизлик билан бостирганлиги окибатида подшохлик таназуллга юз тутди . Шунинг учун Амир Темур   Мироншохни 1399 йили тахтдан махрум килди ва унга кичикрок улкаларга хукмронлик  килиш вазифасини топширди .Темур вафотидан сунг 1405 йилнинг бахорида Мироншох угли Абу Бакр  билан иттифок  тузиб , тожу-тахт учун  кураш бошлади .Тожу-тахт борасида хам омади юришмади ва хаёти аянчли фожеа билан тугади .

1408 йилнинг бахорида Мироншох кушинини туркманларнинг Кора Куюнли уругидан чиккан Кора Юсуф ва Султон Ахмадларнинг бирлашган лашкари  жанубий Озарбайжонда тор-мор  этдилар . Жанг пайтида Мироншох лашкарлари орасида эди, у шиддан билан жанг килиб ахийри каттик яраланди ва отдан йикилиб тушди .Мироншохни яралаган навкар  унинг  эгнидаги шохона либосларни кимматбахо курол-ярокларни  тезрок кулга киритиш учун  бошини кесиб мурдани ялонгочлайди , Либослари ва куролларини узига олиб  Мироншохнинг бошини Кора Юсуфнинг хузурига элтадилар . Навкар жахонгир Амир Темурнинг учинчи  угли бир пайтлар йирик улкаларнинг хукмдори булган Мироншохни  улдирилганлигини  билмас эди . Манбааларда ёзилишича навкарнинг бу ишидан каттик газабланган Кора Юсуф унинг узини хам улдиришга буйруг берган .Бу фажеа  юз берган пайтда Мироншох  бор  йуги 41 (1408й) ёшда эди . Кора Юсуф юз берган факеадан афсусланиб ,кечирим сураб унинг жасадини Самаркандга жунатган .Археолог В. А, Шишкин узига маълум булган тарихий манбаларга асосланган холда Мироншохнинг  жасади Табриздан Шамси Гурий исмли дарвеш хамрохлигида Кешга сунг Самаркандга келтирилиб ,дафн этилган деб ёзади .М.М.Герасимов эса Мироншохнинг жасади Табриздан тугри Самаркандга келтирилиб дафн этилган деб ёзади .Аммо хар иккаласи хам  Мироншохнинг Табризда жанг пайтида халок булганлиги ва унинг жасади узок йулдан келтирилиши окибатида Темурийлар хилхонасида дафн этилганлиги тасдиклайди .

Шохрух Мирзо Амир Темурнинг туртинчи угли булиб у (1377-1447) Озарбайжон,Мовароуннахр,Хоразм,Хуросон ва Шимолий Афгонистондан иборат катта бир давлатларни бошкаради .

Темур вафотидан сунг   Шохрух Мирзо 1409 йили  Мовароуннахр тахтини кулган киритгач , темурийлар давлатининг олий хукмдорига айланади . Аммо салтанатнинг пойтахтини Самарканддан Хиротга кучиради.Шохрух Мирзо уша йили Мовароуннахр хукмдорлигини катта угли  15 ёшли Улугбека ( Улугбек асли исми Мухаммад Тургай булиб ,у Темурнинг Якин Шаркка беш йиллик юришлари вактида 1394 йил 22 мартда Султония шахрида таваллуд топиб,сароий катта онаси Сароймулкхоним ва онаси Гавхаршодбегимларнинг панохида тарбияланади .Олим ва Хукмдор Мирзо Улугбек  1449йил 27 октябрида 55 ёшида Самарканд якинида уз угли Абдулатиф фитна уюштириб улдирилади . У Мовароуннахрни кирк йил  яъни 1409-1449 йилларда идора килди .Орадан олти ярим ой утар –утмас Абдулатифга карши саройида  фитна уюштирилиб 1450йил 9 май куни улдирилади ) шунингдек Балх вилояти,Хисор ва Фаргона  вилояти хокимлигини бошка  угиллари ва инисини тайин этиб узи 1409 йилнинг охирида Хиротга кайтиб кетади .Хокимият Шохрух Мирзо кулига утгач Эронда хам Туронда хам бир неча ун йилликлар давомида хокимиятда нисбатан осудалик хукм суради .

Шохрух Мирзо тарих ва шеъриятга кизикан,куп  мутолаа килган , фозилу уламоларга уларнинг фазилатларига караб  хизматлар  белгилаб турган .Унинг амалга оширган яна бир муътабар ишларидан бири темурийлар «Насабнома»си (Шажараси)ни туздирган.

1447 йил 12 март  куни невараси Султон Мухаммад (Улугбек Мирзонинг укаси Бойсункурнинг угли)  исёнини бостириш вактида бетобланиб Рай вилоятида оламдан  утади.

Темурнинг ер саганаси  урта аср меъморчилигининг  ажойиб намунасидир. Унча катта булмаган хона сидиргасига тарашлаган ясси мармар тахталар билан копланган. Юксак гумбазнинг чуккиси эса чиройли саккиз  киррали тип хосил килган. Туртта равок хошияси куръон ёзувлари битилган  уйма накшлар билан безатилган. Ер ости саганасининг кок уртасида Темур узи учун  аталган тош тобут турибди. Бирок  Темурнинг жасади бу макбарада эмас, балки Самаркадда набираси Пирмухаммад учун курилган макбарада куйилади ва  мана шундан макбаранинг номи Гури Амир яъни Амирнинг гури деб атала бошлайди. Сохибкироннинг жасади Самаркандга куйилишига доир бир  канча  ривоят /исботланмаган/ афсоналар мавжуд. Шулардан бирини хикикатга якинрок деб хисоблашади олимлар.

Амир Темур 1404 йилнинг 25 декабрида Козогистоннинг Утрор шахрида жунайди ва 1405 йилнинг 9 январида уз кушини билан мана шу шахарга келиб тухтайди. Утрор шахрида жуда катта жанглар булиб Темурнинг кушини саркарда ва лашкарбошилари холдан толди ва кушинда санокли киши омон колади.Утрор шахридан зафар билан кайтаётган пайтда Темур бетоблигига карамай соч-соколини олдиришга ,она юртига покиза кириб боришга даъват этади , лекин холдан тойган кушин бундан бош тортади .Темур бошка юртларга кушин билан бораётган пайтларида узининг ёнига доим сартароши билан юрган .Кушиннинг норозилигидан  газабланган Темур бетоб булишига карамай очик хавода соч-соколларини олдиришга сартарошга буюради , хаво совук  булганлиги учун  Темур каттик касалланиб колади. У икки бор захарланганида хам омон колади, хаттоки Темурнинг хаёти хакидаги тарихий манбаларида ёзилишича, етти йил кутир касалига дучор булганида хам бирор марта кашиланмаган экан. Унинг мана шу хислатлари эса  иродаси кучлилигини, хар кандай вазиятда хам жасорат курсата олишлигига исбот була олади, Амир Темур тахтга чикканидан то сунг нафасига кадар  харбу-зарбга умуман  умрини  бахишлаган Буюк саркарда, сохибкирон Амир Темур  Козогистоннинг  Утрор шахрида 1405 йилнинг 18 февралида  бетоблиги туфайли 69 ёшида  ёруг дунёдан куз юмади. Сохибкироннинг жасади арча(арча дарахти узига намликни тортмай жасадни узида узок муддатда яхши саклайди )дан ясалган махсус тобутга солинади.  Уша даврларда киш фасли жудаям аёзли булганлиги сабабли, техника ривожланмаган бир пайтда тог довонидан утиш мушкул булганлиги сабабли  Темурнинг жасади Самаркандгача олиб келинади. Шу сабабли Сохибкироннинг Шахрисабздаги узи учун курдирган саганасига жасади куйилмайди. Жасад эса Самаркандда   куйилади.

Х1Х асрнинг урталарида макбара ёнида накшинкор, синчли, катта айвонли ва хужралари булган гумбазли гузар масчиди курилади.

 

 

 

 

 

 

Дорус-Саодат мажмуаси олдинги холати.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Дорус-Саодат мажмуаси хозирги холати.

 

 

 

 

  1. Урта аср хаммоми.

 

Урта аср хаммоми Шахрисабзни тарихий кисмида жойлашган булиб, у факат хаммом булиб колмасдан балки согломлаштириш мажмуаси вазифасини хам бажарган. Узбекистон Республикаси мустакилликка эришгандан сунг  хаммомда жуда катта таъмирлаш, тиклаш ишлари  бажарилди. Хозирда хам хаммомдан кенг микёсда фойдаланилади.  Шахрисабз Урта аср хаммоми диний мажмуа таркибидаги бир канча ёдгорликлар хисобига киради.

Бу хамом ХУ111-Х1Х асрларга масуб деб хисобланиб келинган. Лекин айрим маълумотларга караганда у ХУ111 асрда курилган. Узбекистоннинг  бошка туманларида Шахрисабз  хаммомини жуда кадимги хатто Самарканд ва  Бухородаги хамомлардан хам кекса деб хисоблайдилар. Бизнинг давримизга кадар сакланиб келинган маълумотларга кура  хамом  нафакат танани тозаловчи балки бир канча касалликларни даволовчи хусусиятга хам эга хисобланади. Масалан кадимги грек табиби Гепократ хам касални дори билан эмас балки иссик хамомда ювинишни тавсия этган. Х-ХУ асрларда яшаб утган машхур дунё таниган Абу али Ибн Сино хам бир канча касалликларни даволашда, яъни буйрак, ошкозон, ичак касалликларни, бугим огрикларини даволашда хамомни иссик хоналаридан  фойдаланишни тавсия этган. Хамомда иситиш козонларида хар хил усимлик илдизларини, хар хил туз, кул колдикларини, лавр дарахти япрокларини ва бир канча шифобахш усимликларни солиб кайнатишган ва касалларни уз холатига караб хамомда ювинтиришган.

Mavzuga doir  Шаҳрисабз

Демак бу хамом жуда кадимий ёдгорлик хисобланиб, хозирги вактимизга кадар хамомдан фойдаланишади.

Бу хамом тугри бурчакли булиб жанубдан шимол томонга чузилган, тугри бурчак куринишидаги бинода одатда бирон бурчакка устки кийимлар ечиладиган хона бошка ёрдамчи уйга куриш учун жой булмайди.

Хамомнинг умумий тархи 22,5х15 м бинолар кундаланг уч катор узунасига иморат буйлаб турт катор килиб жойлаштирилган. Киришда иккита орддий чумиладиган хона ва дам олинадиган хона бор. Ушбу хонада организмни юкори хароратга утишга куниктириш учун мосланган муътадил харорат булади. Асосий хоналар калконсимон канос гумбаз билан ёпилган, сахна ва супаларига мармар тошлар ёткизилган. Бу хол хам уни кадимий аммо ХУ асрдан кейин эмас дейишга имкон беради.

Узбекистонда мустакиллик шарофати билан хамомда бир канча таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилди.

Хозирда Урта аср хаммоми кансерватция ишлари тугатилмокда.

 

Урта аср хаммоми  олдинги холати

 

Урта аср хаммоми хозирги холати

 

 

 

  1. Чорсу гумбази.

 

Чорсу савдо гумбази Шахрисабзнинг Ипак йули кучасида жойлашган. Чорсу савдо гумбази шахарнинг шимолдан жанубга ва шаркдан гарбга утадиган энг асосий кадимий кучалари кесишган жойда жойлашган Чорсу савдо гумбази гарчи махаллий ривоятларда ХУ111 асрнинг 80- йилларига мансуб деб уни Ниёзбекка таълукли килиб курсатилган булсада, лекин меъморчилик тузилишига кура у ХУ асрнинг охири ХУ1 аср бошларида курилган булиши мумкин .  Шу билан бирга унинг 1508-1602 йилларда кад кутарганлиги тугрисида хам маълумотлар хам бор. «Чорсу» нинг кенг маъноси турт томон деган маънони англатади. Шунинг учун хам шахарнинг уртасида жойлашган. Чорсу савдо гумбази 1508-1602 йилларда  Давлат ёдгорликларни саклаш руйхатига ва ЮНЕСКОнинг умуминсоний кадриятлар китобига киритилган.  Чорсу савдо гумбази квадрат шаклида ишланган бино булиб хар турт томонининг уртасида кучага караган пештокли куштавака дарвозаси бор. Чорсу савдо гумбазининг умумий майдони 21-21 мертни ташкил килади. Шахрисабздаги Чорсу савдо гумбази Самарканд ва Бухородаги Чорсу савдо гумбазларига нисбатан тулик фарк килади. Чорсу савдо гумбази ва шахар дехкон бозори рупарасида жойлашган. Хозирда шахарни кенг ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишлари олиб борилиши натижасида Чорсу савдо гумбазини хам таъмирлаш ишлари олиб борилди, ички кисм деворлари кайтадан шувок килинди. Савдо маоркази атрофларига бир канча дарахтлар экилиб, кукаламзорлиштирилди.   Чорсу савдо гумбази ким томонидан, качон курилганлиги номаълум. Савдо гумбази Узбекистон Республикаси мустакилликка эришгандан сунг  мажмуада жуда катта таъмирлаш, тиклаш ишлари  бажарилди. Савдо гумбази бугунги  кунда халк хизматига фойдаланиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмокда.

 

Чорсу савдо гумбази  олдинги холати

 

Чорсу савдо гумбази  олдинги холати

 

 

 

 

 

 

 

 

  1. Доруттиловат мажмуаси.

 

         Бу мажмуа уз ичига Кук гумбаз масжиди 1435 йил Мирзо Улугбек томонидан курдирган. Шайх Шамсиддин Кулол макбараси энг кадимги ёдгорлик хисобланиб, бу ёдгорликда Темурнинг отаси Мухаммад Тарагай ва Темурни устози Шайх Шамсиддин Кулолни кабри бор. Гумбази Сайидон макбараси 1437- йил Улугбек Мирзо томонидан курилган. Гумбази Сайидон «Сайидлар гумбази» деган маънони билдиради. Шахрисабзнинг кок маркази – тарихий кисмида яна бир меъморий ёдгорликлардан бири  «Доруттиловат» мажмуаси жойлашган. «Доруттиловат»нинг маъноси  «таловат килувчилар макони» деган маънони англатади .

Доруттиловат мажмуаси Шайх Шамсиддин Кулол макбараси ,Гумбази Сайидон макбараси , Кук гумбаз масчиди ва бир канча хужралардан ташкил топган .

Шайх Шамсиддин кулол макбараси  анча кадимий ёдгорлик булиб , 1374 йилда Амир Темур томонидан барпо килинган . Шайх Шамсиддин Кулол (шайхнинг ота-боболари кулолчилик билан шугулланганлиги сабабли «кулол» тахаллусини олган ) Амир Темур оиласининг ,аникроги  Темур ва Темурнинг отаси Мухаммад Тарагайнинг устози –пири  булган. Ривоятларга караганда ,Темур ёшлигида шайхнинг назарига тушиши учун  чопонини сотиб пулига эчки олиб шайхга эхсон килади . Шайх Шамсиддин Кулол 1370 йилда вафот этади .Шайх вафотидан кейин Темурнинг отаси  Мухаммад Тарагай чукур кайгуга тушиб углига васият килади: «Мени вафотимдан кейин  жасадимни уз устозим-пирим ёнидан куйдир»- деб . 3 йилдан кейин яъни 1373 йилда  Мухаммад Тарагай хам вафот этади ва угли Темур отасининг васиятини бажо келтириш учун унинг жасадини шу шайхнинг «оёк остида»яъни , «пойи кадамида» куйдиради . Жасаднинг бу холатда куйилиши  уз устози-пирига нисбатан хурмат  юзасидан куйилади  . Шунинг учун хам бу макбаранинг номи  Шайх Шамсиддин Кулол макбараси деб ном олган . Кейинчалик  икки устунли  синчкор  кухна кулол макбарасининг аввалги меъморий асоси саклаб колинган . У пештокли , гумбазли макбара булган .Кейинги шувокнинг буртиб турган жойларидан туртбурчак бу бинонинг  илгариги  туртта равокли булганлигини  кузатиш мумкин. Равокларнинг уртасидан тобадонлар очилган ,улардан бири Гумбази Сайидон макбараси деворларига сакланиб колган .Асосий кириш эшиги пештокка монанд килиб безатилган. Кириш эшиги Х1У аср охири , ХУ аср бошларида  урнатилган .Хозирги  вактда ана шу эшик   Шахрисабздаги  Амир Темур номли моддий ва маданий  давлат музейида  экспонат сифатида сакланмокда . Кадимги эшигидан нусха олиниб макбара кириш кисмига куйилган . Мустакиллик шарофати билан  макбарада  бир канча таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилди . 1998 йилда макбаранинг гумбази  кайта тикланди .2002 йил Шахрисабзнинг 2700 йиллик  юбилейи муносабати билан  макбара ички деворлари  хамда кабрнинг устки  кайта таъмирланди .

Гумбази Сайидон макбараси 841 йил хижрий , милодий билан 1437 йилда Улугбек томонидан курилган .  Буни макбарага киришда жуда катта  доира  ичкарисида  горизонтал шаклда ок харфлар билан зангори заминда уч бор  айлантириб : «Бу макбара улуг олимларнинг олими  аълоси … конунчилик ва билимда … ва эътикотда тенги йук олий хазрат Султон Улугбек  Курагонийнинг  фармони билан бунёд этилди , 841 йил хижрий» деган ёзув битилган .Макбара ичида ХУ-ХУ11 асрларга  оид бир нечта  кабр тошлар бор .Бу кабр тошлар  термизлик Сайидларга  тегишли булиб ,бир биридан  катта-кичик холатда жойлаштириб куйилган . Сайидлар   пайгамбаримиз Мухаммад с.а.в. авлодидан булиб жуда «улуг зот»лар хисобланади . Бу сайидларнинг асли кабрлари Термизда булиб уларнинг факатгина хок (кабрдан тупроги) лари макбарада  куйилган ,шунинг учун хам макбаранинг номи Гумбази Сайидон яъни Сайидлар Гумбази деб ном олган  Биринчи катта кабр тош Абул Маоли Султон Саодат  деган сайидга тегишли ,иккинчи кабр тош унинг угли (номи аникланмаган)га тегишли ,учунчи кабр тош эса унинг набираси  Али Аскарга тегишли . Бу кабр тошларнинг  устки ва ён томонларида бир канча арабий ёзувлар  ёзилган булиб ,бу ёзувларга  куръондан оятлар ва сайидларнинг номлари  зикр килинган .Бу ёзувлар факат арабий ёзувда эмас ,балки форсий,туркий ва эски узбек куфий хатларида битилган . Шунинг учун хам  бу ёзувлар тулик укиб урганилмаган.1996 йилда макбарада тулик  археологик казишма ишлари олиб борилган ,шунинг нитижасида  сайидларнинг хоклари куйилган жойи аникланди .Макбарада бу кабр тошлар билан биргаликда яна бир кабр тош сакланиб  Кук тош номи билан аталади .Бу кук тош «кук йутал»касалига даво тош булиб унда минерал моддалар  сакланиб бир канча касалликларни даволовчи  хусусиятига эга . Тош олимлар томонидан 1979 йили текшириб курилган ,унинг устки ва ён томонларида бир канча арабий ёзувлари булиб у тош уз даврида кабр тош булганлигидан далолат беради .Хозирги вактда хам Кук тош даволовчи  хусусияига эга булганлиги учун хам кенг микиёсида  фойдаланилади .Макбара бир хонали  ичи баланд ,токчалари чукур тобадонлар мавжуд .Хона тепасида саккиз киррали равок каторлари кузга ташланади . Макбаранинг энг кимматли жихати унинг ичкарисини  безаб турган деворидаги накшидир, улар аксари Улугбек даври ёдгорликларидаги каби ок заминга  тиник мовий буёк билан ишланган , нозик,гузал юлдузсимон гирихларда майда усимликсимон гуллар ишлатилган ,гумбаз безакларида  кизгиш тилла замин колдиклари кузга ташланади .  Ичкарисидаги баланд гумбаз ташки гумбаз  тагида булиб 1980-2013 йиллар давомида  таъмирланиб ва тикланиб келинмокда.

Амир Темур вафотидан кейин  давлат унинг угли Шохрух Мирзо  кулига утади ,Шохрух Хиротни уз давлатининг пойтахти килиб танлаб Мовароуннахрни Угли Улугбек кулига топширади . Улугбек Шахрисабзда бинокорлик ишларини давом эттиради .У курдирган  бинолар узининг хашаматли ва дабдабали . жихатининг Темур даврида бунёд этилган  ишоотлар  билан бахслаша олмаса хам  лекин меъморчиликнинг гуллаган уша даврининг максули хисобланади .

Кук гумбаз масчиди Шахрисабзнинг  кухна жанубий кисмида , шахарни жанубдан шимолга кесиб утган асосий кучада жойлашган . Бу масчидни Улугбек 1435 йилда отаси Шохрух номини абадийлаштириш учун курдирган . Бу хакда кириш пештогининг  равогига битилган ёзувлар  гувохлик беради .Хозирда бу ёзувлардан факат  куйидаги  жумла охири колган : « Шохрух Султоннинг угли Улугбек Султоннинг оллох  подшохлигини узок килсин,839 йил хижрий» яъни  хафтанинг хар жума кунлари  шахарнинг барча эркак ахолиси бу ерга номоз укиши таъкидланади. Одатда жомий  масчидлари  комплекс  курилишлардан иборат булиб , атрофии девор билан уралган ,уртага курилган гумбазли бинолар ва атрофдаги  равокли галерея(айвон)ларни уз ичига олган . Бу  айвонлардан факатгина пойдевори  ва масчидни  икки ён томнидаги  богламлари сакланиб колинган , ана шу  боглам ва пойдеворлар асосида  кайта тикланган. Масчиднинг кошинлар билан копланган  чиройли куш гумбазининг  махобатли  куриниши  Кук гумбаз деб аталишига сабаб булган, ташки гумбази эса бутутлай бузулиб кетган 1980-1985 йилларда кайта тикланган . Бирок шу куринишда хам  масчид савлати пешток гумбаз типидаги жудда катта бинодир .Масчид гумбазининг диаметри 22,5 метрга тенг булиб Урта Осиёдаги  Х1У-ХУ асрдаги  масчид ва макбараларининг  гумбазлари ичида диаметрининг катталиги билан ажралиб туради . Ташки гумбаз доирасида оддий   сопол гиштчалар устида сиркор,мовий кук ва ок рангли кошинлар териб  куръон оятларидан олиб ёзилган парчалар сакланиб келган .1996 йил Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейи  муносабати билан Кук гумбаз масчидида таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилиб яна шу оятларни таржима килишга  муваффак булишди :

1.Осмонлардаги ва ердаги бор нарса (ёлгиз подшох) барча айб –нуксонлар пок кудрат ва хикмат сохиби булган Оллохга тасбех айтур.

2.У(Оллох) олийлар (яъни,ахли китоб булмаган илмсиз кишилар)орасига узларидан булган уларга (куръон) оятларини тиловат киладиган ,уларни (ширк ва жахолатдан) поклайдиган хамда уларга Китоб-Куръон ва хикмат хадисни  ургатадиган бир пайгамбарни яъни ,Мухаммад а.в.с ни  юборган зотдир .Шак-шубхасиз,улар узларига пайгамбар келишидан илгари очик далолатда эдилар.

Mavzuga doir  Shavkat Mirziyoyev o‘qituvchilarning nufuzini oshirishni asosiy vazifa qilib qo‘ydi

Кук гумбаз масчидининг баландлиги 36 метрдан иборат булиб, пештогининг баландлиги 24 метрни ташкил килади . Масчид меъморий зеб-зийнати билан Улугбек даври учун хосдир .1947-1950 йилларда  олиб борилган археологик казишмалар Кук гумбаз масчиди урнида бошка бино булганлигини курсатди .Кухна бино колдиклари бузиб ташланган ,унинг  урни текисланган ва эски пойдевор устига янги бино курилган .У режа буйича  кадимгисига тугри келмаса хам  лекин умуман уша типда шахар ташкарисидаги катта намозгохлар каторидаги бино эди . Текширишлар хали тугагани йук ва дастлабки  бино режаси шу кунгача аникланмай келмокда . Масчид ХХ аср бошларида кисман таъмир килинди . Таъмирлаш ишлари  натижасида  масчиднинг кадимги асл нусха безаклари топилди .Масчид ички гумбазининг пастки кисмидаги  арабий ёзувлар хам  тахлил килиниб куйидаги оятлар борлиги аникланди .

Куфийда: Оллох султондир,Оллох ато этгувчидир,Оллох сокийдир,Оллох кудратлидир,Оллох азаматдир ,Таолло.

Арабийда: Пайгамбар алайхиссалом  айтдилар: « Коронгу кечаларда тулик нур билан киёмат кунининг суюнчи хабарини беринглар.Бу Оллохнинг пайгамбарини рост хабаридур».

Шу билан биргаликда масчиднинг шикастланган пештоги хам янгиланиб ,уларда хам бир канча оятлар борлиги аникланди .

Баккара сураси: 127-оят .Эсланг: Иброхим Исмоил билан биргаликда Бойтуллохнинг  пойдеворини кутариб /дедилар/ :Парвадигоро,биздан бу бинони узинг кабул айла .Шубхасиз сен эшитгувчи билгувчисан.

128 оят-Парвардигор сизни узингга буйсундиргувчилардан килган ва зурриётимиздан хам узинга итоат киладиган ибодатларимизни ургатгин ва тавба-тазарруларимизни кабул эт . Шубхасиз сен тавбаларни кабул килгувчи рахимлисан.

Кук гумбаз  масчиди 2002 йилги Шахрисабзнинг 2700 йиллик юбилейи муносабати билан  тулик таъмирланди. 2010 йилда эса масчиднинг ички кисмдаги накш безаклари Самаркандлик усталар томонидан кайта таъмирланди .Хозирги вактда -2013йилда масчиднинг пешток кисми кошинлари ва ташки гумбазининг доираси  тулик кайта таъмирланиб тикланди . Х1Х-ХХ асрларда ёдгорликлар мажмуаси жойлашган майдон яъни Доруттиловат мажмуасининг  майдони кейинги вактларда курилиш хисобига кенгайди .1904-1906 йилларда куча томонидан янги дарвозахона курилди . 1910-1917 йилларда ховли сатхининг шимолий ва шаркий томонидан мадраса  талабалари учун турар жой хужралари  солинди  .

Доруттиловат мажмуасининг шаркий-жанубий томонларида 1980 йилларда олиб борилган археологик казишма ишлар натижасида купгина кабр тошлари топилди .Мутахассисларнинг гувохлик беиришларича ,бу кабр тошладан учтасининг номлари аникланган .Булар :ок ранг мармардан ишланган Дод Малик Барлос кизи Дилшод ога,кулранг мармар тошдан  ишланган Амир Хамза ва Иброхим Султон кабр тошлари .Колган кабр тошларни номлари хали укиб урганилмаган.

Хозирги  Шахрисабз Х1У-Х1Х асрлада курилган кургон девор колдиклари билан белгиланган шахарнинг тарихий чегарасида сакланган . А.Темур Шахрисабзда 1378-1379 йилларда ободонлаштириш ишларини бошлаб шахарда илк бор турт дарвозали пахса девор билан урайди, ташки томонда гир айлана хондак казилиб,осма куприклар курилади . Бу вактда Шахрисабз шаркда кадим замонлардан машхур хисобланган шаклга киради .

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Дорут-Тиловат мажмуаси олдинги холати.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Дорут-Тиловат мажмуаси хозирги холати.

 

 

 

 

 

 

 

  1. Кундузак масжиди.

 

          Шахрисабзда жойлашган Кундузак масжиди Хижрий 1345 йилда (1926 й) Кундузак махалласида барпо килинган.

Масжиднинг  курилиши тарихий маълумотларга кура уста наккош Мулла Жура Суфи, дурадгор усталар Алматдон ва уста Саидхужа томонидан курилган. Масжид Кук гумбаз масжиди рупарасида жойлашган. Масжид олд кисмига бир карашда жуда хам чиройли накшинкор безаклари кузга ташланади. Анна шу безак накшлари билан бошка гузар масжидларилан фарк килади.

Масжид айвонидаги уймакор устунлари хам ана шу накш безакларига хамоханг холатда курилган. Давлат ёдгорликларни саклаш руйхатига ва ЮНЕСКОнинг умуминсоний кадриятлар китобига киритилган.  Масжид Шахрисабз шахар ахолисини сайи харакати билан уста наккошлар дурадгорлар томонидан хашар йули билан курилган масжиддир. Масжиднинг икки ён томони олд томонларида ёгоч болорлар накшинкор безаклар билан ишланган булиб, олд томондаги уймакор накшли ёгоч болорлар хар хил ранглар билан безатилгандир. Бу эса етти хил ранглардан ташкил этилганлиги учун хафт ранг деган маънони билдиради.Узбекистон Республикаси мустакиллигидан сунг Кундузак масжиди 2002 йилда кисман таъмирланган. Хозирги пайтда махаллий ахолилар беш махал номоз укийдиган хамда «жомъе» масжиди сифатида фойдаланилмокда. Кундузак масжиди Давлат ёдгорликларни саклаш руйхатига ва ЮНЕСКОнинг умуминсоний кадриятлар китобига киритилган.

 

 

 

 

 

Кундузак масчиди олдинги холати.

 

 

Кундузак масчиди хозирги холати.

 

 

 

 

 

  1. ЧУБИН МАДРАСАСИ

Ким томонидан айнан шу жойда курилганлиги хакида манбалар сакланмаган. Халк орасида бу мадраса номиини чуб «утин, ёгоч» бозори ёнида булганлиги учун Чубин мадраса деб аталиб кетган. 1993-1996 йилларда мадрасада таъмирлаш, тиклаш музейга мослаштириш ишлари бажарилди. Хозирга кунда ёдгорликда шахримиз тарихини акс эттирувчи тарихий музей жойлашган. Узбекистон Республикаси мустакилликка  эришгандан сунг  масжидда жуда катта таъмирлаш, тиклаш ишлари  бажарилди. Масжид бугунги  кунда халк хизматидадир.

Мазкур мадраса XVI асрда қурилган бўлиб. Ўз даврида диний таълим (дараса-дарс, сабоқ) берадиган жой бўлган. Мазкур обида   ёғочга ишлов берувчи ҳунармандлар маҳалласида жойлашган бўлиб, Соҳибқирон Амир Темурнинг саркардаларидан бири – Чубин номи билан боғлиқ.  Ўрта асрларга оид ёзма манбаларда Шаҳрисабзда 40 дан зиёд мадрасалар фаолият юритгани ва узоқ юртлардан келган илм толиблари таълим олиш билан бир қаторда  мадраса ховлисидаги хужралардан ётоқхона сифатида фойдаланишган қайд этилган. Шаҳардаги мадрасаларнинг кплиги жиҳатидан ҳам Шаҳрисабз шаҳри “Қуббатул-илм вал адаб” яьни, “Илм ва одоби юксак шаҳар” унвонига эга бўлган. Одатда мадрасаларда ўғил болалар ислом дини қоидалари ва дунёвий билимларни (хандаса, арфметика, география ва табобат услублари) ўрганишган. Мадрасанинг марказидаги масжид номоз уқиш билан биргаликда, умумий дарслар учун ҳам аудитория вазифасини бажарган. Бундан ташқари мадраса ичида жойлашган масжиднинг қибла томонида “чиллахона”  ҳам бунёд этилган бўлиб, унда диний уламолар вақти-вақти билан узлуксиз равишда диний китоблар ўқишган.

Мазкур мадраса совет даврида бутунлай бузиб ташланиб, поликлиника, Ёнғиндан сақлаш идораси, Архив каби ташкилотлар учун фойдаланишган берилган эди. Марказдаги масжид эса почта идораси сифатида фойдаланилган.

Ўзбекистон республикаси мустақилликка эригач, ёдгорлик 1994-1996 йилларда ўзининг оргинал фундаментлари асосида қайтадан бунёд этилиб, Амир Темур номли моддий маданият тарихи музейи ташкил этилиб, мақсадли фойдаланиш учун берилди. Ҳозирги пайтда  музейда 3та илмий тадқиқот бўлими ишлаб турибди.

  1. Амир Темур ва темурийлар даври маданияти тарихи бўлими.
  2. Этнография ва халқ амалий санъати бўлими.
  3. Фонд бўлими.

Музей фондида 33500 дона экспонат мавжуд бўлиб, асосан археологик, этнографик, нумизматик ҳамда амалий санъат буюмларидан иборат.

 

 

Чубен мадрасаси олдинги холати.

 

 

Чубен мадрасаси хозирги холати.

 

 

  1. Махмуд ибн Аминбой тарихий уйи.

 

Мазкур уй ХХ-асрнинг бошларида пишиқ ғиштдан Ўрта Осиёдаги аньанавий тарзда бунёд этилган бўлиб, унинг фасад қисмида ўз даврининг қурилиш услублари- Европа ва Оисё қурилиш аньаналарининг синтези ифодаланган. Этнографик маьлумотларга кўра, Аминбой ўғли Махмуд  йирик савдогар бўлган ва ўзнинг савобли ишлари билан эл ўртасида машҳур бўлган.

Ёдгорлик совет даврида милоиция ва прокуратура ходилари учун  фойдаланишга берилган ва мослаштириш жараёнида оргинал холати бузилган. Прокуратура идораси бошқа бинога кучгач, айрим бинолари Хусусий архив ва Шаҳрисабз шаҳар Архитектура ва қурилиш идораси учун фойдаланишга берилган. Бинонинг каттагина қисми Ички Ишлар органларининг паспорт бўлими ва Қўриқлаш бўлими сифатида фойдаланиб келинган. Бино ҳозиргача умуман таьмирланмаган. Махмуд ибн Аминбой тарихий уйи Давлат ёдгорликларни саклаш руйхатига ва ЮНЕСКОнинг умуминсоний кадриятлар китобига киритилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  1. Шахар калъа девори.

 

         Кашкадарё вилояти кадимий унумдор дехкончилик улкаси сугд худудида Утра Осиёдаги икки дарё оралигидаги Мовороуннахр (Сирдарё, Амударё хавзаси, шунингдек икки дарё оралиги, икки сув томири жойлашган Зарафшон ва Кашкадарё) нинг кок негизига жойлашган . Бу амалиёт Урта Осиёнинг бутун тарихий такдирини бирга бошдан кечирган. Эрамиздан олдинги бир минг йилликнинг бошларида Кашкадарё вилоят худудида кадимги дехконларнинг дастлабки манзилгохлари булганлиги маълум, уларнинг энг кадимгиси Нишон, Яккабог, Чирокчига якин жойлардаги тепаликларнинг остида хануз сакланиб келмокда. Вилоятдаги археология мероси объектлари «Кадимги тепалар»  1У-Х асрларга таалукли булиб улар орасида шахарлар кургонлар калъа колдиклари кишлок манзилгохлари  кузга ташланади.Уша вактларда вужудга келаётган шахар одатда бурчаклари булган баланд похса девор билан ураб олинган калъа Кухандиз ва Шахристон турар жойлари жамоа маркази булган шахарга алохида этибор берилар эди.

Хозирги Шахрисабз Х1У-Х1Х асрларда курилган. Кургон девор колдиклари билан белгиланган шахарнинг тарихий чегарасига сакланган.

Амир Темур Шахрисабзда 1378-1379 йилларда ободонлаштириш ишлари бошлаб шахарда илк бор турт дарвозали пахса девор билан урайди. Ташки томонда гир айлана хандок казилиб, осма куприклар курилади  бу вактда Шахрисабз шахарда кадим замонлардан машхур хусобланган шаклга киради. Жануб томонда калъа деворлари ичкарига 450 м сурилган шунинг хисобига шахар майдони анча кискарган. Шахар симметрик шаклда икки асосий куча бир бирини кесиб утган тугри бурчакли текис сатхини хосил килади, турт томонда туртта дарвоза курилиб улар шаркдан гарбга кесиб утган шарк томонда Кунчикар дарвозаси, гарб томонда Кушхона Шаматон дарвозаси, жанубдан шимолга томонга кесиб утган куча эса жанубий томондаги Карши, Термиз дарвозаси, Шимолий томондагиси Самарканд дарвозасига туташган булган.

Бундай тугри бурчакли шахарлар Урта асрларда куп эди. Бухоро, Хива, Афгонистонда-Хирот шахарлари шу сингари шахарлардир Х1У асрда  Шахрисабз калъа деворининг умумий узунлиги беш км булган. Шахарнинг ер майдони 250 гектарни ташкил килади. Давлат ёдгорликларни саклаш руйхатига ва ЮНЕСКОнинг умуминсоний кадриятлар китобига киритилган.

Хозирги кунда шахарни ободонлаштириш ва кайта таъмирлаш ишлари олиб борилмокда. Шу сабаб билан шахар атрофида колдиклари сакланиб колинганлиги учун унинг кайта таъмирлаш-тиклаш, атрофларига кукаламзорлаштириш ишлари олиб борилмокда.

  1. Китоб масжиди.

Шахрисабз шахаридаги Китоб масжиди Х1Х асрнинг охирида курилган. Масжид хозирги Шахрисабзнинг Урда махалласида жойлашган. Масжид квадрат холатида, бир каватли ва кишки ёзги хонако. Масжид пишик гиштдан курилган. Китоб масжидини устунлари мустахкам ёнгок дарахтлари ёгочидан фойдаланилган ва уймакор накшлар билан безатилган. Айвонларига мустахкам килиб вассалар, болорлар урнатилган. Масжид махала масжиди сифатида курилган. Ховлисига кириш учун дарвозалари бор. Масжид 1996 йил кайта таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди, унинг кувурлари кайта таъмирланди. Хозирда масжид махалла гузар масжиди сифатида фойдаланилмайди. Китоб масжиди Давлат ёдгорликларни саклаш руйхатига ва ЮНЕСКОнинг умуминсоний кадриятлар китобига киритилган.