//Шаҳрисабз

Шаҳрисабз

Мустақиллик йилларида шахсан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуси, саъй-харакатлари билан республикамизда тиббиёт тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни жахон андозалари даражасига кутариш борасида кенг кўламли дастурлар амалга оширилди.

Мамлакатимизнинг чекка-чекка қишлоқларидан тортиб, барча худудларида замонавий шифохоналар, поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари қайта қурилди, мавжудлари капитал реконструкциядан чиқарилди. Буни биз биргина Шаҳрисабз тумани миқёсида замонавий асосларда бунёд этилган ўнлаб тиббиёт муассасалари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Шуни фахр билан айтиш керакки, куҳна Кеш замини буюк соҳибқирон Амир Темурдек улуғ инсонни дунёга келтирганлиги билан ҳамғоятда аҳамиятлидир, шаҳримиз марказидаги Оқсарой, Чорсу, Дорул-тиловат, Дорус-саодат, Коба, Чўбин мадрасаси сингари 12 та тарихий обидаларимиз ЮНЕСКОнинг «Бутун жахон мероси» руйхатига киритилган.

Биринчи Президентимиз Шаҳрисабзни «Ўзбекистоннинг зумрад гавҳари» дея бежизга таърифламаганлар.

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 февралдаги «Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва ре­конструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги 31-сонли Қарорининг қабул қилиниши бу она заминда жуда катта қурилиш ва бунёдкорлик ишларини амалга оширилишига замин яратди.

Mavzuga doir  STIR berish va boshqa talab yuqori xizmatlar 1-sentyabrdan barcha DXMlarda ko‘rsatiladi

Давлат бюджетининг 1 триллион сўмдан кўпроқ маблағи ҳисобига Амир Темур хиёбони реконструкция қилиниб, аллея бунёд этилди. Замонавий йуллар, йулаклар қурилди, янги турар жойлар қад ростлади. Том маънода айтганда Шахрисабз шахри ўтмишнинг улоғворлигини сақлаган холда замонавий қиёфа касб этди.

Қарорни амалга оширишда Ўзбекистон Республика­си Президенти  мухтарам Ш.М.Мирзиёевнинг беқиёс хизматлари борлигини эътироф этмоқчимиз. Шахсан шу инсоннинг ташаббуслари ва саъй-харакатлари туфайли Шахрисабз очиқ осмон остидаги музейга айланди.

Шахардаги 1991 йилдан буён қурилиши тугалланмай келаётган бино 2016 йил инвестиция дастурига киритилди ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. 125 уринга мўлжалланган бу уч қаватли бинони қуриш ва реконструкция қилиш ишларини  «Воҳа машъали» масъулияти чекланган жамият қурувчилари  сифатли қилиб қурилиш ишларини амалга оширдилар.

Фойдаланишга топшириладиган ушбу янги бинонинг биринчи қаватида 6 ўринли реанимация, қабул диагностика ва операция блоги, лабаратория бўлимлари, иккинчи қаватида 30 ўринга мўлжалланган шошилинч тез тиббий ёрдам, 25 ўринли урология, 25 ўринли режали жаррохлик бўлимлари, учинчи қаватида эса маъмурият, 30 ўринли ЛОР, 25 ўринли трав­матология бўлимларини жойлаштириш мулжалланмоқда. Шунингдек марказий шифохонанинг   туғруқ мажмуаси,  гинекалогия, хомиладорлар паталогияси бўлимлари жойлашган икки қаватли бинода хам капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу лойихаларни амалга ошриш  учун давлат бюджети маблағлари хисобидан 5 миллиард 342 миллион сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди. Қувонарлиси шундаки шу лойиха доирасида бўлимлар қаттиқ жихозлар билан жихозланиши хам кўзда тутилган.

Mavzuga doir  Umumiy o'rta ta'lim maktablarida o'quvchi formasi loyihasi qizg'in muhokamalarga sabab bo'lmoqda

Утган йиллар оралиғида Туман тиббиёт бирлашмаси «Саломатлик-1,2,3» лойихалари асосида  моддий техника базаси тубдан яхшиланди.

Ҳозир тиббиёт бирлашмасига қарашли худудда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, экологик мухитни барқарорлаштириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.

Хулоса килиб айтганда, тиббиёт бирлашмамиз шу кунларда батамом янги киёфа хосил килиб, шахримиз кўркига кўрк, хуснига хусн бағишлаб турибди.